МАҲАЛЛАЛАРДАН ДАРАКЛАР
2022-11-10 18:11:58 160
Маҳаллалардан дараклар
Бугун туманимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ёғингарчилик халқимиз ғайрати ва шаштига салбий таъсир ўтказаётгани йўқ.
1-сектор ҳудудида айни кунда “Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси асосида дарахт экиш бўйича эълон қилинган хайрли акция - “Долзарб 40 кунлик” доирасида амалий ишлар олиб бориляпти. Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари “яшил ҳудудлар” учун белгиланган ҳудудларда қаламча экиш ишларини авж олдиришган. Бундай юмушлар Қалъача маҳалласида ҳам олиб бориляпти. Маҳалла раиси Фаёзиддин Тожиддиновнинг сўзларига кўра, маҳаллнинг барча ҳудудларига бугунги кунда терак қаламчалари ва туман ҳокимлиги томонидан берилган арчалар аҳоли томонидан ўтқазиляпти.
Қалъачада бугунги кунда “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳам ишлар жадал олиб бориляпти. Маҳалланинг ички кўчаларида туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари томонидан соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида темир-бетон таянчлар ўрнатилиши амалга оширилмоқда ва бу ишларда аҳоли ҳам яқиндан кўмакчи бўлишаётир.
Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғайратжон Неъматовнинг маълумотига кўра, маҳаллада ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари 98 фоизга бажарилган. Бугун соҳа вакиллари маҳаллада ичимлик суви минораси барпо этишга киришган ва агар маҳаллада бу иншоот қуриб битказилса, барча Ленбурликлар ичимлик суви билан тўлиқ таъминланадилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram