Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШАРҚИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГ ҚЎШИНЛАРИ ҚЎМОНДОНИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-10 18:10:14    123

PDF юклаш
Чоп этиш


Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг маслаҳатчилари, ҳоким ёрдамчилари, маҳаллаларда фаъолият олиб бораётган профилактика инспекторлари қатнашди.

Учрашувни очиб берган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманда бевосита ҳарбийлар билан ўзаро мустаҳкам ҳкакорлик самаралари ҳақида гапириб, бундай ҳамкорлик натижаси халқимиз манфаатига ҳизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Берилаётган эътибор туфайли бугун туманда ўз фарзандлик бурчини адо этаётган ҳарбийлар ҳалқ билан ҳамиша ҳамнафас эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Қўмондон Лутфулла Бузруков ҳам ўз сўзида армия ва ҳалқ бирдамлигининг мустаҳкамлиги тинч ва осойишта замон натижаси эканлигини қайд этди. Сўзининг давомида маҳаллаларда бевосита “бешлик” билан ҳамкорлик қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларнинг ечими устида астойдил ҳаракат қилиш, “Дафтар”лардаги фуқаролар билан бевосита манзилли ишлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, “Инсон қадри учун” тамойилини амалий ишлар билан ҳаётда татбиқ этиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков туман ҳокими, ички ишлар соҳаси полковниги Сайидбаҳром Сайидмусаевга Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига асосан таъсис этилган 3-даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонини тантанали тарзда тақдим этди. Шунингдек, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Қосимжон Раҳимбердиевга ҳам 2-даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони топширилди. Мазкур мукофот ички ишлар ходимларининг касбий байрами муносабати билан соҳада фаъол бўлган ходимларга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, туман ички ишлар бўлими ходими, подполковник Равшанжон Додобоевга соҳа вакилларининг касбий байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан таъсис этилган 1-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони тақдим этилган эди. Мукофотни Равшажон Додобоевга Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров тақдим этган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram