МАҲАЛЛА МУТАСАДДИЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛЯПТИ
2022-11-10 18:04:57 120
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг №565-сонли қарори ҳамда вилоят ИИБнинг 26.09.2022 йил кунидаги №2093-сонли назорат варақалари ижросини таъминлаш мақсадида Сўх тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Қосимжон Рахимбердиев бошчилигида тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларининг бешлиги (маҳалла раиси, профилактика инспектори, хоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси) фаолиятларини таҳлил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан уларнинг фаолиятларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ўрганиш давомида маҳаллада бешлик томонидан ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган амалий ишлар таҳлил этилиб, ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган амалиётлар ўрганилмоқда. Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонованинг сўзларига кўра, мазкур ўрганишлар самараси ўлароқ, маҳаллада фаолият олиб бораётган мутасаддиларнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлиги ҳам таъминланаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram