ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2022-11-10 18:00:42 139
Республикамизда “Инсон қадри учун” тамойилини амалда татбиқ этиш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, болалар нафақаси ва кўп болали, кам таъминланган оилаларга давлат томонидан бериладиган пул маблағларини мақсадли йўналтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу ислоҳотлар фуқаролар манфаатини ҳимоялашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Бугун туман маданият маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-октябрдаги №02/1-1162-сон топшириқ хати асосида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинарда тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари юзасидан аҳоли муаммоларини маҳаллабай ҳал этиш, ушбу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш орқали мурожаатлар сонини камайтириш бўйича келишиб олинди.
Семинарда сўз олган Сўх тумани ҳокимлиги вакиллари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоев, туман БТПЖ бўлими бошлиғи Сайидали Темиралиевлар сўзга чиқиб, йиғилганларга семинарни такшкил этишдан асосий мақсад нималардан иборатлигини тушунтиришди. Охирги пайтларда сайёр қабулларда ва фуқаролар мурожаатида ушбу масала кўпайиб бораётганлиги, фуқароларга бу бўйича аниқ маълумотлар етказишда маҳалла тизимидаги барча мутасаддилар масъул эканлиги қайд этииб ўтилди.
Семинарда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, “Ишчи гуруҳ” таркибидаги ташкилот масъуллари иштирок этди. Масала юзасидан тадбир иштирокчилари ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этдилар ва ушбу йўналишда ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram