СЕКТОР БИНОСИДА ЯНГИ ТИКУВЧИЛИК ЦЕХИ ИШ БОШЛАЙДИ ВА СИЗ ЎЗИНГИЗ ЁҚТИРГАН ЛИБОСЛАРГА ФАРМОЙИШ БЕРИШИНИГИЗ МУМКИН БЎЛАДИ
2022-11-09 16:31:46 168
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев сектор биносида ташкил этилган тикувчилик ўқув курси тингловчилари билан учрашиб, бу ерда яратиб берилган шароитлардан самарали фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва ўқув жараёни билан танишди. Эслатиб ўтамиз, туман ҳокими ташаббуси билан сектор биносидаги бўш хоналар бугун тикувчиларга берилган ва ўнлаб хотин-қизлар бу ерда тикувчилик сир-асрорларини етакчи мутахассислардан ўрганишмоқда ва қизларнинг тадбиркорлиги учун ҳам бу ерда шарт-шароитлар зарурийлигича яратиб берилган.
Туман ҳокими ташаббуси ва даъвати билан бугун туманимизга Бешариқ туманидан етакчи мутахассис - тикувчилар келишди ва ўқув маркази шароитлари билан яқиндан танишиб, бу ерда мавжуд бўлган барча тикув машинкалари иш жараёнини кўздан кечирдилар. Туман ҳокими ташаббуси билан сектор биносида янги тикувчилик цехи ташкил этилади ва келишувга биноан Бешариқлик тикувчилар 10 кундан сўнг мазкур цехда иш фаолиятини бошлайдилар ва туманимиз аҳолиси ўзларига хоҳлаган либос ва сарполарни фармойиш орқали олишлари мумкин бўлади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram