Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЙИЛ ОХИРИГАЧА 118 000 ТЎП ЯНГИ КЎЧАТ ЭКИЛАДИ

×

 2022-11-09 16:29:39    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида жами 315 000 дона мевали ва манзарали дарахтлар кўчати экилиши режалаштирилган. Бундан куз мавсумида 118 000 минг дона ва баҳор мавсумида 197 000 дона кўчатлар ўтқазилиши белгиланган.

Бугунги кунда дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида ишлар олиб борилаётган бўлиб, туман штаби томонидан экилган ҳар бир кўчатни ҳисобга олиш, парвариши учун масъул бириктириш ишлари йўлга қўйилган. Айни кунда секторлар кесимидаги маҳаллаларда туманга олиб келинган арча дарахти кўчатлари экилмоқда.

- Бизнинг маҳалламизга ҳам экиш учун режа асосида арча каўчатларини етказиб беришди. Президентимизнинг олдимизга қўйган талабларини ижро этиш мақсадида белгиланган ҳудудларга ушбу кўчатларни ўтқазмоқдамиз, - дейди Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғайратжон Неъматов.

Ушбу хайрли тадбирда кенг жамоатчилик фаъоллик билан иштирок этишаётир. Сўх тумани 1-сектори ҳудудида фаъолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди ва Қалъача маҳалласининг Жавпая массивига янги мевали дарахтлар кўчати ўтқазилди. Барча ҳоким ёрдамчиларининг раҳбари Ғанижон Мелниковнинг сўзларига кўра, бу ташаббусни барча ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари қўллаб-қувватлаб, ушбу хайрли акцияда фаъол иштирок этишмоқда.

Қува туманида бўлган туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев ва туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов мазкур туман ўрмон хўжалиги мутасаддилари билан учрашиб, Сўх туманига манзарали дарахтлар, асосан арча кўчатларини олиб келиш хусусида мулоқот қилишди. Айни пайтда туманимизга 2 000 донан ортиқроқ арча кўчатлари олиб келинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram