Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ – КУННИНГ АСОСИЙ МАВЗУСИ

×

 2022-11-09 16:28:02    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда ҳам бу масъулият икки карра ортиқроқдир.  

Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонованинг сўзларига кўра, Сўх туманидаги мактабларда 9-10-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказиб борилмоқда. Аниқ мақсадни ўзида мужассам этган бу тадбирларда жамоатчиликнинг фаъол иштироки таъминланаётир.

Кун тартибида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, мактабга турли хил кўринишдаги таъқиқланган жисмларни олиб келмаслик, давоматни тўлиқ назоратга олиниши, ўқувчиларни мактабда ўрнатилган тартиб қоидаларга бўйсунишлари, “оила-маҳалла-мактаб” йўналишида тадбирларни ташкил этиб, ўтказишлик белгиланди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида хукуматимиз томонидан қабул қилинган Қонун, қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятлари етказилди. Бундай тадбирлар туманмизнинг барча таълим даргоҳларида ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram