Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-08 17:53:07    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 62-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги навбатдаги сессияда қўйидаги масалалар муҳокама этилди:

        1. Туманда 2022 йил 9-ойида “Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” Давлат дастури (Йул харитаси) ни ижроси тўғрисида.

        2. Туман ИИБ-нинг 2022 йил 26-октябрдаги №44/7-25-25 сонли хати (Ўмумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар томонидан уяли алоқа воситалари (телефон)-дан фойдаланишга рўхсат бермаслик) тўғрисида.

        3. Халқ депутатлари Вилоят Кенгашининг 2022 йил 10 октябрдаги VI-50-139-11-0-К/22-сонли қарори асосида туманда янги кичик ва ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ҳамда мавжудлари фаъолиятини янада такомиллаштириш ҳақида.

        4. Сўх туманида ҳудудий секторлар ва ташкилот раҳбарлари томонидан ўйма-ўй юриш, ижтимоий ва бошқа обьектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиниши, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати.                                                                                  

        5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1-мартдаги ПФ-81-сонли “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни ўз вақтида сифатли ижросини таъминлаш мақсадида секторларда қилинаётган ишлар тўғрисида.

        6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органи фаъолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясини 2002 йил 21 октябрдаги Мажлиси баёни ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларининг фаъолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низом ҳақида маълумот.

        Сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумот берилиб, сессия котиби сайланди ва шундан сўнг депутатлар кун тартибидаги масалаларни маҳокама этишга киришдилар.

        Кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан депутатлар туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевнинг ҳисоботини эшитдилар. Илҳомжон Тожибоев масала хусусида иштирокчиларга тўлиқ маълумот етказди.

        Иккинчи масала юзасидан сўз навбати туман ички ишлар бошлиғи Раҳимбердиев Қосимжон Каримбердиевичга берилди ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи ушбу долзарб муаммо ҳақида ўз фикрларини билдириб, уяли телефон воситалари мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларга салбий таъсир кўрсатаётганини қатъий мисоллар орқали тушунтирди. Мактабда дарс жараёнларига ўқувчилар томонидан уяли алоқа воситаси - телефон олиб кирмаслик бўйича умумтаълим мактаблар директорлари ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, ушбу таклифни қўллаб-қувватлашди.

        Туман ҳокими ўринбосари ўринбосари Сафаров Адҳамжон Муроджонович сессия иштирокчиларига туманда ташкил этилган кичик саноат зоналари хусусида ахборот бериб, туманда янги кичик ва ёшлар саноат зоналарини ташкил этишга доир олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар етказди.

        Ўзбекистон Республикаси Президенти  Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ботиров Мамуржон Шокиралиевич сессия давомида кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан ахборот бериб, секторларда аҳоли мурожаати билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди.

        Депутатлар навбатдаги бешинчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Сафарова Мадинахон Ҳайдаровнанинг ҳисоботини тинглашди. Ҳоким ўринбосари дерутатларга бу бўйича аниқ маълумотлар етказди.

        Сессия давомида Сўх туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов мазкур фонд томонидан берилган маблағлар хусусида маълумот берди. Кумак берилиши лозим бўлган эҳтиёжманд фуқаролар рўйихати шакллантирилгани ва бу фуқароларга салкам 400 миллион сўм маблағ лозимлиги қайд этилди ва бу маблағнинг асосий қисми ҳомийлик маблағлар ҳисобидан шакллантирилиши таъкидланди.

        Сўнг сессияда охирги – олтинчи масала кўриб чиқилди. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Жумаев Масуджон Маъруфжонович сессия қатнашчиларига янги Низом ҳақида тўлиқ маълумот берди.

        Сессия кун тартибига қўилган масалалар бўйича иштирокичлар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, сессия ишига якун ясалди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram