Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОБОДДА ҲАМ ИЧКИ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТЛАШТИРИЛАДИ

×

 2022-11-08 17:51:25    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисеновнинг бизга берган маълумотига кўра, мазкур маҳалла ҳудудида ҳам Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллада қилиниши лозим бўлган энг долзарб муаммолар ҳам аниқланган.  

Бугун мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида туман прокурори, 2 сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов бошчилигида маҳалла фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йил якунига қадар Навобод маҳалласи ҳудудидаги жами узунлиги 3.5 км бўлган кўчаларни асфалтлаш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилгани ҳақида туман прокурори маълумот берди.

Берилаётган эътибор учун маҳалла аҳли ҳам миннатдорчилик билдирдилар. Бўлаётган барча ишларда иштирокчи бўлиш ва уларга нисбатан хайрихоҳ бўлиш ҳар бир фуқаро учун зарурий амал эканлиги таъкидланди.

Айтиш лозимки, маҳаллада бартараф этилиши шарт бўлган муаммолардан бири ички кўчаларни таъмирлаш, яъни бетонлаштириш ва асфальтлаштириш каби ишлар ташкил этади. Энг қувонарлиси, халқимиз олдида кўндаланг бўлиб турган муаммо ва камчиликлар мана шундай эътибор туфайли ўз ечимини топмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram