Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛЯПТИ

×

 2022-11-08 17:49:44    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари эътибори доирасида Ресупубликамиз ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиб беришга қаратилган. Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилган 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам айни шу эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган. Мазкур қарор асосида республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишдек амалий ишлар бажарилиши белгиланган.

 

Туманимизнинг 1-сектори ҳудудида ҳам бевосита ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Мутасаддилар ҳудудларда бўлишиб, бевосита аҳоли билан учрашиб, мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушунтиришди ва манзилли режага қиритилган объектлар ҳам кўздан кечирилди.

 

Фарғона вилоятида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхатига асосан 1-сектор ҳудудидаги 4 та маҳаллада ободонлаштириш ишларини амалга оширилади. Бундай эзгу ишларга жами бўлиб, 12 миллиард 367 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Ишчи гуруҳ секторнинг Тул, Соҳибкор, Ленбур ва Ғазнов маҳалалларида бўлиб, асосан режага киритилган ички кўчаларга киришди, аҳоли билан бу бўйича суҳбатлар қилинди, барчага ушбу эзгу мақсаднинг муддоаси тушунтириб берилди. Эслатиб ўтамиз, айни кунда Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Тасдиқланган манзилли режага асосан мазкур маҳалалларнинг ички кўчаларида асфальтлаштириш ва бетонлаштириш ишлари олиб борилади, Сўх дарёси ҳавзаси ҳудудида жойлашган маҳалалларда эса, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилади. Ишончимиз комилки, мана шундай эътибор ва ғамхурликлар туфайли туманимизнинг ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, халқимизнинг турмуш шароитни яхшилаш ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram