Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ ОЛДИДАН ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-11-07 16:32:11    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида туманимизда ушбу мавсумда юзага келиши эҳтимоли бор бўлган ҳолатларни олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳудудларда тарғибот-ташвиқот тарзида кенг олиб борилмоқда. Зеро, ушбу мавсумда иситиш тизимидаги носозликлар ва ноқонуний деб топилган асбоб-ускуналардан  фойдаланиш кўп салбий оқибатларга олиб келади. Шунингдек, овқатдан заҳарланиш ҳам бугун аҳоли ўртасида кўп учрамоқда.

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари иштирокида бўлиб ўтаётган тадбирлар айни шу ҳолатларни олдини олишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Сўх тумани, Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Малбут қишлоғида жойлашган 6-сонли умумий ўра таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда мактаб педагогик жамоаси иштирок этди ва соҳа вакиллари томонидан таълим даргоҳининг иститиш тизими ва электр энергияси манбалари кўздан кечирилди.

Ёнғинга қарши кураш, ис газидан заҳарланишни олдини олишга қаратилган тадбир Қизилқиёқ маҳалласи ҳудудидаги ҳарбийлар шаҳарчасида яшайдиган фуқароларга ҳам айниқса, манзур бўлди. Фуқароларга куз-қиш мавсумида юзага келиши эҳтимоли бор бўлган ҳолатларни олдини олишга қаратилган ҳаракатлар амалий машқлар орқали намойиш этилди.

Ҳарбийлар яшайдиган хонадонларда ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган йўриқномалар ўтказилди. Фуқароларни ушбу ҳолатларда огоҳ бўлишлари учун эслатмалар тарқатилиб, барча ҳарбий қисм ҳудудлари ва айниқса турар жойларнинг махсус бурчакларига ёпиштирилди.      

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram