Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-07 11:34:56    134

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Сектор ишчи гуруҳи аъзолари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этган мазкур қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланиб, билдирилган муаммо ва камчиликлар ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

        Қабул аввалида туман ҳокими маҳаллада "Обод қишлоқ" дастурида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани хусусида гапирди. Маҳаллада қилинган ва қилинаётган ишлар давлатимиз раҳбари эътибори асосида бўлаётгани қайд этилди. Бўлаётган барча ишларга жавобан ҳар бир фуқаро ҳам ўз манзили ободлигига ҳисса қўшиш лозимлиги таъкидланди. Эътиборга нисбатан хайрихоҳ бўлиш инсонийликнинг нишонаси эканлиги айтиб ўтилди.

        Маҳалла фуқароларининг асосий қисми Жавпая массивида иссиқхоналар барпо этган фуқаролар бўлиб, мурожаатларнинг асосий қисми ҳам ушбу масалага бағишланди. Иссиқхоналарга электр энергиясини таъминлаб бериш бўйича қилган мурожаатга туман ЭТК вакили жавоб бериб, ушбу мурожаат қонунда белгиланган тартибда ижро этилишини маълум қилди.

        Қилинган бошқа мурожаатлар - ички кўчаларни ободонлаштириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, суғориш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, иш жойи билан таъминлаш, электр энергияси билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш каби мурожаатларга жойида муносабат билдирилди. Қалъача маҳалласидаги "Меҳнаткаш" кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ушбу кўчага янги ва замонавий темир-бетон таянчлар ўрнатилиши юзасидан мурожаат этдилар. Ушбу масала юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ берди ва маҳаллага 25 дона темир-бетон таянчлар олиб келиниши маълум қилинди.

        Сайёр қабул давомида маҳаллада олиб борилаётган ишлар, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган амаллар муҳокама этилди. Қабул давомида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла мутасаддилари фаолияти ҳам таҳлил этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram