Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУРОЖААТ ИЗИДАН

×

 2022-11-07 11:32:33    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар мурожаатлари билан ишлаш, уларга ҳар доим ёрдам қўлини чўзиш ва уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш куннинг долзарб мавзуларидандир. Ушб йўналишда Сўх туманида ҳам амалий ишлар қилинмоқда.

Зангат маҳалла фуқаролар йиғини, “Ватанпарвар” кўчаси, 31-уйда яшовчи, Қузибоева Ҳадияхон Абдулахатовна туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма марказига моддий ёрдам сўраб мурожаат этган. Қилинган мурожаат юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, ички ишлар бўлими ЖХХ ХПБ хотин-кизлар буйича катта инспектори, подполковник Шодмонова Шахноза Дадахужаевналар иштирокида фуқаронинг шароити туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма комиссияси бош мутахассиси Н. Иброҳимов унинг аъзолари томонидан ўрганилиб, суҳбат ўтказилди.

Ўрганиш натижасида мазкур фуқаро ҳақиқатан ҳам, моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож эканлиги аниқланди ва унга ҳар томонлама амалий кумак кўрсатиш лозимлиги қайд этилди. Фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1 500 000 (бир миллион бешюз минг) сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди. Қузибоева Ҳадияхон қилган мурожаатидан қониққанлиги ҳамда Президентимиз томонидан қаратилаётган эътиборлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram