Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИ ОБОД БЎЛМОҚДА

×

 2022-11-07 11:30:49    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда, туманимизнинг маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари халқимизни оғирини енгил қилиш ва фуқароларимизга муносиб яшаш шароитларини яратиб беришга қаратилган. Айтиш лозим, ушбу йўналишда Сариканда маҳалла фкқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этган навбатдаги йиғилишда маҳалла раиси Баҳодир Сафоев Сарикандаликларга ҳудудда олиб борилган ишлар хусусида маълумотлар берди. 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбирда маҳалла аҳли камчилик ва муаммолар хусусида ҳам мурожаат этдилар.

Маҳалла қабристонида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда бўлиб ўтаётган барча хайрли ишлар, қилинаётган эзгу амаллар ва берилаётган барча эътибор учун миннатдорчилик билдиришни унутмаслик, барча ишларга хайрихоҳ бўлиш лозимлиги дин вакиллари томонидан таъкидланди. Бугунги кун талаби – бўлаётган ўзгаришларга томошабин эмас, балки ўша ишлар иштирокчиси бўлиш эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримовлар Сариканда маҳалласида бўлишиб, бу ерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдидлар. Маҳалла аҳли билан бўлиб ўтган суҳбатларда муаммо ва камчиликлар ҳам ўрганилди.

Маълумотларга кўра, охирги ойларда маҳалла ҳудудидаги ички кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. “Гулирайҳон” кўчасига 500 метр масофага ичимлик суви тармоғи тортилган бўлса, “Балиқчи” кўчасига ётқизилган асфальт қопламаси 450 метрни ташкил этади. Бундай ишлар маҳаллада бундан кейин ҳам давом эттирилиши туман ҳокими томонидан қайд этилди.

“Саидахон Солиҳахон” оилавий корхонасида бўлган раҳбарлар мазкур корхона раҳбари, ёш тадбиркор Насимжон Сафоев билан учрашдилар. Тадбиркор асосан қурилиш ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилаётгани, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидорлиги хусусида маълумот берди. Ичимлик суви тармоғи учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва бошқа қурилиш-монтаж маҳсулотлари тадбиркор томонидан буюртмачиларга бевосита етказиб берилмоқда. Тадбиркор бугун 6 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.

Дарҳақиқат, бўлаётган ўзгаришларда тадбиркор ва саховатпеша инсонларнинг ҳам ҳиссалари беқиёс. Мана шундай аҳилликдаги ишлар ва хайрихоҳлик туфайли Сўх янада обод ва озода гўшага айланиши айни ҳақиқатдир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram