Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЛИНГАН ҲАРАКАТ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

×

 2022-11-05 17:33:22    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Икки кунлик ёғингарчиликдан сўнг бугун Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида яна ишлар жонланди. Айни кунда мазкур массивнинг юқори қисмида янги ерлар ўзлаштирилмоқда.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан Жавпаянинг пастки қисмида иссиқхоналардан ташқари янги боғ ташкил этилган ва мазкур боғга асосан анор кўчатлари ўтқазилган. Бу йили синов тариқасида мазкур боғ қатор ораларига арпа экини экилди. Мазкур зироатнинг яхшигина ўниб чиқгани ҳаракат қилса, албатта, баракатга эга бўлишликнинг яна бир ёрқин мисолидир.

Бугун ташкил этилган боғга ва экилган экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқилиб, ҳашар тариқасида сепилди. Мутахассислар назорати остида амалга оширилган мазкур юмушнинг натижадорлиги тушунтирилди.

Ҳашарга ўз ташаббуслари билан чиқган бир гуруҳ мудофаа ишлари бўлими вакиллари Жавпаяда ҳақиқатан ҳам улкан ишлар қилинганига гувоҳ бўлдилар. Ташкил этилган ҳашарда ўз ташаббуслари ва фаоллик билан қатнашган мудофаа ишлари бўлими ва соҳа ходимларига туман ҳокими ўз миннатдорчилигини билдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram