ЧЕККА ҚИШЛОҚДА ОЙИГА 10 МЛН СЎМ ТОПАЁТГАН НОНВОЙ ЙИГИТ
2022-11-05 16:47:05 235
Исломжон Мамашарипов Сўх тумани Офтобрӯ маҳалласида истиқомат қилади. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, 7 йилдан бери нонвойчилик билан шуғулланади.
Маҳалладошларидан уч кишини иш билан таминлаган. Ўзига эса, ойига соф 10 млн сўм қолади.
"Замонавий уй қурдим. Ҳозир яна замонавий нонвойхона барпо этяпман. Уйландим. Ҳаммаси шунинг ҳисобидан"- дейди Исломжон.
Нонвойчилик сир-асрорини ўрганадиган шахслар бўлса, Исломжон олдига келиб, бепул ўрганиши мумкин. "Бировларга фойдам тегса хурсанд бўламан" - дейди ў.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан унга хамир тайёрлайдиган замонавий ускуна субсидия асосида олиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram