СЎХ ТУМАНИДА “СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
2022-11-05 16:08:13 134
Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон фармони билан солиқ маъмуриятчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштириб, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.
Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ё ки назорат-касса техника сичекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди.
Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорлар қўшимча имкониятлар яратади. Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Сўх туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил 1-ярмида Сўх туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 536 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 318 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси 714-сонли Қонуни билан Сух туманида жами 216 тадбиркорларга 4100000 минг сум (тўрт юз ўн миллион ) минг сўм ортиқча тўловини банкдаги ҳисоб рақамига кайтариш буйича кумаклашилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан 99-359-43-06(Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси солиқ буйича инспектори) рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Фарид Тўрабоев - Cўх туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram