Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИКДАН СЎНГ 25 ЙИЛ ҚИЙНАЛГАН ТЎРТ НАФАР ФУҚАРОНИНГ БУГУН ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

×

 2022-11-04 17:14:55    149

PDF юклаш
Чоп этиш


        Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқ манфатини ўйлаб қабул қилаётган қарор ва фармонлари чиндан ҳам аҳолини рози қилишда, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

        Мустақилликнинг 25 йили фуқаролиги бўлмаган сўхлик ватандошларимизга жуда қийин кечгани сир эмас. Зеро улар шунча йил Сўх туманидан ташқарига чиқа олмади.

        Сўнги беш йилда 200 дан ортиқ фуқаролиги бўлмаган сўхлик юртдошларимизга фуқаролик паспорти берилди.

        Куни кеча яна тўрт нафар фуқаролиги бўлмаган сўхликларга фуқаролик паспортини тантанали тарзда Сўх тумани ҳокими ҳамда туман ИИБ бўлими бошлиғи топширдилар.

        Фуқаролик паспортларини қўлларига олган тўрт нафар юртдошларимиз – Ровон маҳалласидан Мафтуна Латипова, Чумоқчалик Ҳасанхон Каратаев, Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи Дилором Исломова ва Зангатлик Эътибор Мадалиевалар бундай эътибор учун самимий миннатдорчилик билдирдилар. Бу фуқароларга ID-карталар билан бирга хорижга чиқиш фуқаролик паспортлари ҳам расмийлаштириб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram