Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНДА ЭНГ ИҚТИДОРЛИ КИБЕРСПОРТЧИЛАР ҲАМ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-11-03 18:14:34    83

PDF юклаш
Чоп этиш


“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми ҳам бугун қизғин паллага кириб, турли соҳаларда энг фаол ва иқтидорли ёшлар аниқланмоқда. Бундай мусобақаларга ёшларда бўлган шавқ ва иштиёқ ҳар қачонгиданда кучли. 

Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Markaz Game" компьютер хизмат кўрсатиш биносида, "Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида киберспорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Мазкур маҳалла ёшлар етакчиси Тасвир Бобоевнинг сўзларига кўра, мазкур мусобақада 4 та сектордан ғолиб деб топилган жамоалар ва яккалик йўналишлардаги иштирокчилар ўртасида беллашувлар муросасиз кечди. киберспорт мусобақаси 2 та йўналиш:

1. Жамоавий ўйинлар:

a) DOTA 2

б) CS:GO

2. Яккалик:

a) FIFA22

б) PES22 йўналишлари бўйича ўтказилди.

Мусобақа натижаларига кўра, CS:GO йўналиши бӯйича Ровон маҳалла фуқаролар йиғинидан "Ровон ёшлари" жамоаси барча рақиб жамоалардан устун келиб мутлақ ғолиб деб топилди. "Ровон ёшлари" жамоасига насиб этган биринчи ўрин уларга ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритишда ҳам сабаб бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram