Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА БИЛДИРИЛАЁТГАН МУРОЖААТЛАР ИМКОНИЯТ ДАРАЖАСИДА ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

×

 2022-11-03 18:08:06    72

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 1-сектор маҳалалларида аҳоли билан учрашиб, уларни муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида белгиланган режага асосан сайёр қабуллар ўтказмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

        16-сонли умумий ўрта талим мактабида олиб борилаётган ишларни таҳлил этган туман ҳокими маҳалла идорасида Девайронликлар билан учрашди. Айтиш лозимки, ўтаётган йилнинг шу кунига қадар маҳаллада ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

        Юзага келган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар, ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган амаллар, ички кўчаларнинг бетонлаштирилиши, аҳолини қийнаётган энг долзарб муаммоларни босқичма босқич ҳал этилаётгани, аҳолини иш билан таъминлаш масаласи, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари маҳаллада амалга оширилган ва оширилаётган ишлардандир.

        Бироқ, ҳали аҳоли ва маҳалла фуқароларини қийнатётган муаммолар ва камчиликлар йўқ эмас. Айни шу муаммо ва камчиликлар хусусида Девайрон маҳалла фуқаролари туман ҳокимига мурожаат этдилар.

        1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда барча муаммолар ўрганилди ва уларни бартараф этиш чоралари изланди. Маҳалланинг юқори қисмида ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, маҳалладаги мактабгача таълим ташкилоти ва таълим муассасасидаги муаммолар, ички кўчаларни таъмирлаш, электр энергияси, табиий газ таъминотидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк кредити олиш, доимий иш жойи билан таъминлаш каби масалалар мурожаатлар асосини ташкил этди. Барча масалаларга нисбатан мутасадди идоралар вакиллари томонидан муносабат билдирилди, масалаларнинг бир қисми қабул жараёнида ҳал этилди.

        Муддат талаб этиладиган ва ижроси қийин бўлган муаммоларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар баелгиланиши таъкидланди. Билдирилган ҳар бир муаммо ва мурожаат манзилли ўрганилиши ва ҳал этилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram