Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 242 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ВА 16-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-31 16:34:11    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизда таълим соҳасига берилаётган эътибор замирида Ватанимизнинг келажаги мужассам. Зеро Ватан равнақи ва унинг тарақиёти ўсиб келаётган баркамол авлод қўлидадир.

16-сонли умумий ўрта таълим мактаби Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинининг Умбара қишлоғида жойлашган. Мазкур таълим даргоҳида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мактабда олиб борилаётган ишлар билан танишди, таълим даргоҳида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Таълим-тарбия жараёни, ўқитувчи-педагогларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам туман ҳокими эътиборидан четда қолмади.

Мутасаддилар иштирокида бир соат мусиқа фани дарси таҳлил этилди. Ўқувчилар билан янги мавзу ўрганилди ва амалий ишларни бажарган ўқувчилар ва фан устозига миннатдорчилик билдирилди.

Муножот Ҳомиджонова мазкур мактабда мусиқа фанидан дарс беради. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга мазкур фан сир-асрорларини ўргатади. Ўқувчиларда ҳам мусиқа фанига бўлган шавқ-завқ ўзгача.

– Бизга, мусиқа фани хонасига агар замонавий синтезатор асбобини олинишида амалий кўмак берсангиз, ўқувчиларимиз мазкур фан сирларини янада чуқурроқ ўрганишарди. Албатта, ўз соҳамиз бўйича малакали ўқувчиларнинг тарбиялашда астойдил интиламиз, - деди Муножот Ҳомиджонова туман ҳокимига мурожаат этиб.

Туман ҳокими ҳам ўз навбатида педагог ходимлар томонидан баён этилган ҳар бир муаммо ва камчиликлар амалий кўмак орқали бартараф этилишини таъкидлаб, мазкур синф жиҳозини замонавий тарзда ташкил этиб беришни таъкидлади. Бунинг учун барча синф ўқувчилари туман ҳокимига миннатдорчилик билдиришди.

Юқори исинф ўқувчилари билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг туман ҳокими мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоа билан учрашди. Мактаб мажлислар залида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида таълим соҳасига, айниқса, туман талаба ёшларига Президентимиз томонидан берилаётган эътибор алоҳида таъкидланди. Мумтоз ва замонавий шоир-ёзувчилар ижодидан намуналар келтирилди, ўқувчилар орасида ўзига хос мушоира ташкил этилди.

Туман ҳокими мактаб директорига телевизор совға қилиб, бундай эътибор ва рағбат анъанага айланиб қолишига умид билдирди. Мактаб ўқувчилари номидан 11-синф ўқувчиси Мадина Маруфжонова туман ҳокимига самимий сўзлар билан миннатдорчилик билдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram