Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 234 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ҚОНУН

×

 2022-10-31 16:28:41    85

PDF юклаш
Чоп этиш


        I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади

        26.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон Пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонун Президент томонидан имзоланди

        Унга кўра, ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари – махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

        I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

        I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

                  С.Х.Темиралиев - Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

                                              Сўх тумани бўлими бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram