Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРИ ҲАМ 16-21 ЁШ ТОИФАСИДА ВИЛОЯТ МИҚЁСИ МУСОБАҚАЛАРИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИЛАР

×

 2022-10-25 17:02:26    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунда туманимиз ҳудудларида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақалари туманимиз ёш иқтидор эгаларини танлашда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини волейболчилари 22-26 ёш тоифасидагилар ўртасида туман миқёсида тенгсиз деб топилди ва эндиликда ушбу ёш иқтидор эгалари вилоят миқёсида майдонга чиқишади.

1-сектор ҳудудида волейбол бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам қизғин курашлар остида ўтди. Беллашувлар натижаси бу сектордаги энг фаол волейболчиларни ҳам аниқлаб берди.

1-сектор ҳудудида ғолибликни қўлга киритган Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ёш волеейболчилари 16-21 ёш тоифасидаги тенгқурлари билан вилоят миқёсида беллашадилар. Мусобақа ғолибларига ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан дипломлар ҳам тақдим этилди.

 - “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумига ёшларимиз ўзига хос тайёргарлик билан келганликларини уларнинг ҳаракатларидан ҳам кўриш мумкин. Энди туманда ғолиб бўлган жамоалар ва ёш спортчиларни навбатдаги босқичга тайёрлашимиз лозим, чунки вилоят босқичида ёшларимизнинг матонати ва иродаси ҳам имтиҳондан ўтказилади, - дейди Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими бошлиғи Исожон Мастонов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram