АМАЛИЁТ ЖАРАЁНИДАН ЁШ ТИКУВЧИ ҚИЗЛАР МАМНУН ВА МИННАТДОР
2022-10-25 17:00:53 169
Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга заруруий шарт-шароитларга эга доимий иш жойи яратиб бериш куннинг асосий масалаларидан биридир. Хусусан, ўқиб, таҳсил олаётган ва касб-ҳунар сир-асрорларини ўрганаётган ёш қизларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб масала ҳисобланади.
Туманимиздаги касб-ҳунар мактабидаги "Тикувчилик" йўналишида таҳсил олаётган ёш қизларимиз бугун амалий машғулотларга киришган. Касб-ҳунар мактаби ўқув дастури режаси асосида ўқув ишлаб чиқариш амалиётини ёш тикувчиларимиз туманимизнинг Девайрон маҳалласида фаъолият олиб бораётган "TRISTAR GO" тикувчилик фабрикасида ўтказмоқдалар.
Мазкур касб-ҳунар мактаби муҳандис-педагоги Баҳодир Мурзожоновнинг маълум қилишича ушбу йўналишда текстил корхонаси билан шартнома тузилган бўлиб, ҳамкор корхона тузилган шартнома асосида амалиётчиларга қулай шароит яратиб берган ва ёш тикувчилар корхона томонидан бепул тушлик, иссиқ овқатлар билан таъминлаганлар. Шунингдек, корхонага бориб-келиш учун автобус ажратилган ва бу восита қизлар хавфсизлигини таъминлаб бермоқда.
Ўқув амалиётини ўтаётган ёш тикувчилар бундай эътибор учун самимий миннатдорлик билдиришмоқда. Бундай эътибор ва рағбат ўқувчиларни масъулият билан ишлаш ва касб чўққиларини забт этишлари учун ўзига хос мотивация бермоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram