Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ВАТАН ТАЯНЧИ” БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ҲАРАКАТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2022-10-24 17:54:45    417

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватан таянчи деганда кўз ўнгимизда мард ва жасур ўғлонлар сиймоси, Ватан ҳимоячилари гавдаланади. Дарақиқат, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги шижоатли, азми қатъий фарзандаларининг қўлидадир.

ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 2 март 2022 йилда қабул қилинган 150-сонли “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори” ҳам ёш авлодни ватанпарварлик ва ватандўстлик рўҳида тарбиялашга қаратилган бўлиб, республикамизнинг умумтаълим мактабларида “Ватан таянчи” отрядлари ташкил этилган ва мазкур отряд туманимизнинг барча таълим дароҳларида фаолият олиб боради ва бу отрядларга раҳбарлик қилиш ўқув муассасалар директорининг ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш буйича ўринбосари-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари зиммасига бевосита юклатилган.

Ленбур маҳалласидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур таълим даргоҳининг “Ватан танячи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаъолиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида амалий семинар бўлиб ўтди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев қатнашган мазкур тадбирда тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш куннинг асосий ва долзарб вазифаси эканлиги ва ушбу вазифа таълим соҳаси ходимларини янада масъулият билан ишлаш ва фаолият олиб боришга ундашини таъкидлади. Мактабда ташкил этилган “Ватан таянчи” отряди аъзоларига омадлар тилади.

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Тоҳир Жалилов ҳам ўз сўзида иштирокчиларга Презиедентимизнинг 150-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Ташкил этилган амалий семинар барча таълим муассасалари мутасаддиларига ўзига хос туртки бўлишини қайд этди.

Тадбир давомида 18-сонли мактабнинг “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик харакати фаолияти томонидан амалий машқлар намойиш этилди. Ёш Ватан ҳимоячилари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлдилар.

Туман ҳокими шунингдек, мазкур мактабнинг бошланғич ва юқори синф талабалари билан учрашди ва тадбир ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Барча талабаларга Ватан ҳимоячиси бўлиш қутлуғ бурч ва вазифа эканлиги тушунтирилди.

Мактабдаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани хонаси ҳам кўздан кечирилди. Туман ҳокими барча мактаб директорлари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида ушбу йўналишда тумандаги ҳарбий қисмлар билан мустаҳкам ҳамкорлик қилиш лозимлигин алоҳида таъкидлади.

Мактабнинг мажлислар залида “Ватан таянчи” отряди аъзолари билан ҳам учрашув ташкил этилди. Бундай ватанпарварлик мавзусидаги кўргазмали семинарлар барча таълим муассасаларида ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram