ЭНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШ ШАШКАЧИ-ШАХМАТЧИЛАР ВА ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТАДИГАНЛАРНИНГ НОМИ АНИҚ БЎЛДИ
2022-10-22 19:17:31 139
Республикамизда ташкил этиб ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” бугун ёшларимизнинг энг севимли тадбирига айланиб улгурди. Чунки мазкур тадбирда ёшларимиз ичидан энг иқтидорли ва билимлилари адолат мезонлари ва шаффофлик асосида танлаб олинади.
Бугун туман марказий ўйингоҳида мазкур олимпиада таркибига кирувчи спорт турлари – шашка ва шахмат бўйича мусобақларнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур беллашувларда сектор босқичида ғолиб деб топилган 64 нафар ёш шашкачи ва шахматчилар ўзаро куч синашди. Иккала спорт тури бўйича 32 нафардан иштирок этган ёшлар 11-15, 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифаси бўйича белашдилар.
Мусобақаларнинг ташкилотчилари томонидан ҳар бир беллашув назоратга олинди ва спортчилар маҳорати ҳакамлар ҳайати имтиҳонидан ўтказилди. Спорт тадбирида қатнашган ҳар бир иштирокчи албатта ғалаба илинжида дона сурди.
Натижада мусобақаларнинг шашка тури бўйича 11-16 ёш тоифасида Бибиробиа Шаҳобиддинова, 16-21 ёш тоифасида Шоҳнура Каримжонова, 27-30 ёш тоифасида Ҳадиса Жалиловалар биринчи ўринни эгаллаган бўлишса, ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни ёшлар тоифасида Озодбек Бобоалиев, Файзиддин Файзиддинов, Фирўз Шодибоев ва Бурҳониддин Бурҳониддиновлар эгаллашди.
Шахмат бўйича биринчи ўрин 11-15 ёш тоифасида қизлардан Мубина Бобоазимова, 16-21 ёш тоифасида Дилнора Мирзожонова, 22-26 ёш тоифасида Гулсанам Мирзоеваларга насиб этган бўлса, ўғил болалардан Сардорбек Худойбердиев, Авазбек Олимжонов, Нодирбек Аъзамжонов ва Машҳур Алижоновлар биринчи ўринни олишга муваффақ бўлдилар .
Мусобақа якунида туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов барча ғолиб ва совриндор бўлган ёшларни табриклаб уларга келгусидаги мусобақаларда омадлар тилади. Барча ғолиб бўлган ва совриндорликка эришган иштирокчиларга ташкилотчиларнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram