21 ОКТЯБР КУНИ УЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН
2022-10-21 18:34:02 184
Мазкур сана муносабати билан Сўх туманидаги Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларда байрамга бағишлаб челлендж ташкил этилди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти ўқувчиларга ўзбек тилининг тарихи, унинг аҳамияти, буюк бобокалонларимизнинг унинг ривожидаги ўрни ҳақида тушунчалар бердилар.
- 33 йил тарихий сана. Мана ушбу муддат давомида давлат тили мақомини олган ўзбек тили бугун энг олий минбарлардан янграмоқда. Биз Ўзбекистон фуқаролари динимиз ва тилимиздан қатъий назар давлат тилини билишимиз ва унга нисбатан эҳтиром кўрсатишимиз лозим, - дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram