СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2022-10-20 17:24:36 99
Охирги икки кун давомида юзага келган ёғингарчилик ўз таъсирини сув тошқини ва сел келиши эҳтимоли бўлган ҳудудларга кўрсатмай қўймади. Қалъача маҳалласининг Жавпая массиви ҳам табиийки, сел йўлида жойлашган ва табиий офатларни олдини олиш мақсадида Жавпая массивини ўзлаштириш баробарида ушбу ҳудудда сел йўли ҳам барпо этилган.
1-сектор котиби Фазлиддин Додокаримовнинг бизга берган маълумотига кўра, ҳақиқатан ҳам юзага келган ёғингарчилик туфайли Жавпая массивида сув тошқини кузатилди ва кўрилган чоралар туфайли сув тошқини оқибатлари бартараф этилди. Энг асосийси, сув тошқини Жавпаядаги иссиқхоналарга зарар етказмаган.
- Туман ҳокимлиги томомнидан ташкил этилган тезкор гуруҳ ва штаб аъзолари дарҳол воқеа жойида ҳозир бўлишди ва сув тошқини оқибатлари бартараф этилди. Жалб этилган махсус техникалар орқали амалга оширилган ишлар туфайли бугун Жавпая массивига элтовчи йўллар тўлиқ тозаланган ва ҳаркатланиш учун бирон тўсиқ йўқ, - дея бизга хабар бермоқда 1-сектор котиби.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram