Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 237 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗУЛФИЯ НОМЛИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-19 16:41:04    89

PDF юклаш
Чоп этиш


        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб – қувватлаш тўғрисида”ги 2326-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман маданият марказида  Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясига номзодларни тақдим этувчи тумани комиссиясининг танлови ўтказилди.

        Мазкур танловнинг туман босқичида тумандаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларда таълим олаётган иқтидорли, истеъдодли, билим олишга чанқоқ қизлар иштирок этдилар. Сўх тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарованинг маълумотига кўра, Сўх туманидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясига тақдим этилган адабиёт, маданият, санъат, фан, жамоатчилик ва таълим йўналишлари бўйича  86  нафар номзодларнинг ҳужжатлари, уларнинг қўлга киритган ютуқлари, йўналишлар бўйича иқтидорлари, билим ва дунёқараш савиялари юзма-юз мулоқотларда ҳамда ҳужжатлар билан танишиш жараёнида мукаммал тарзда ўрганиб чиқилди.

        Адабиёт  йўналиши бўйича 21 нафар, таълим йўналиши бўйича                      8 нафар, фан йўналиши бўйича 12 нафар, санъат йўналиши бўйича 10 нафар, маданият йўналишида 10 нафар, спорт йўналишида 14 нафар ва жамоатчилик йўналишида  11 нафар  истеъдодли қизлар қатнашди.

        Танлов иштирокчиларининг маҳорати ва истеъдоди ҳакамлар ҳайати томонидан баҳоланди. Натижада мазкур кўрик-талов ғолиблари ва энг иқтидорли қизлар номи ҳам аниқ бўлди.

        Ҳакамлар ҳайатининг қарорига кўра, 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби талабаси Шодиёна Собиржонова адабиёт йўналишида, 13-сонли УЎТ мактаби иқтидори ўқувчиси Ҳадиса Шарипова санъат йўналишида ва 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Моҳигул Викторова спорт йўнилишда ғолиб деб топилиб, мазкур таловнинг вилоят босқичига йўлланма одилар. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram