ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ШАХСНИ MOBIL-ID ТИЗИМИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ РАД ҚИЛИНИШИ МУМКИН?
2022-10-19 16:30:42 136
Қуйидаги ҳолатларда фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш рад қилинади:
Сўровномага киритилган маълумотларнинг нотўғри эканлиги ёки тўлиқ эмаслиги Mobil-ID тизими орқали аниқланганда;
2023-йил 1-январдан бошлаб Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаганда;
Фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ бўлмаганда;
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилмаганда;
Фойдаланувчининг биометрик маълумотлари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлари мос келмаганда;
Биометрик маълумотларни тақдим этишдан бош тортганда.
Фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Фойдаланувчи ушбу камчиликларни бартараф этган ҳолда исталган вақтда Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин. Бунда фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациялаш умумий тартибда амалга оширилади.
Абдуманоф Умридинов - Сўх туман адлия булими Давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram