Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-18 14:52:53    75

PDF юклаш
Чоп этиш


        1-сектор ҳудудидаги Ленбур маҳалласида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғини идорасида ўтказилган сайёр қабулда маҳалла фуқаролари, айниқса, Ленбур маҳалласининг хотин-қизлари фаоллик билан иштирок этдилар.   

        Сайёр қабулда қатнашган корхона-ташкилот вакиллари билан қилинган мурожаатлар таҳлил этилиб, уларнинг ҳал этилиши юзасидан аниқ чоралар белгиланди. Сайёр қабулда аҳоли томонидан долзарб бўлган муаммолар мурожаат сифатида туман ҳокимига билдирилди.

        Ленбур маҳалласи аҳолиси ҳам асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишади ва фуқароларнинг асосий даромад манбаи ҳам ушбу соҳа ҳисобланади. Шоличилик Ленбурлик деҳқонларнинг асосий юмушидир. Ҳар йили ушбу зироатдан ленбурликлар катта даромад олишади.

        Шоли майдонлари асосан Сўх дарёси қирғоғида жойлашгани боис, ҳар йили сув тошқини оқибатида етиштирилган ҳосилга зарар етказилади. Сўх дарёси қирғоғини мустаҳкамлаш, маҳаллий шоликорларга зарурий шароитлар яратиб бериш бўйича туман ҳокимига мурожаатлар қилинди.

        Бу бўйича мутахассислар томонидан ленбурликларга асосли тушунтириш ва маълумотлар берилди. Мазкур соҳа мутахассисларининг маълумотига кўра, бу йили Умбара-Девайрон йўналишидаги Сўх дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш учун 324 миллион сўм, Унқирсой сел йулини таъмирлаш учун давлатимиз бюджетидан 1 миллиард 591 миллион сўм маблағ йўналтирилган ва бу таъмирлаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари келгусида ҳам давом эттирилади.

        Шунингдек, сайёр қабулда даволаниш масалаларида моддий ёрдам кўрсатиш, сув таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, иш жойи билан таъминлаш, уй-жой сотиб олиш учун субсидия бериш тартибини тушунтириш ва ушбу масалада амалий кумак кўрсатиш масалаларида мурожаатлар қилинди. Ҳар бир мурожаат юзасидан мурожаатчиларга мутассаддилар томонидан тушунтиришлар берилди.

        Сайёр қабулда туман ҳокими томонидан маҳалла маъмуритяи ва соҳада фаолият олиб бораётган мутасаддиларга "Маҳаллабай" тизими орқали иш олиб бориш бўйича қатъий топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаатни манзилли ўрганиш ва иложи борича уни бартараф этиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram