Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ОФТОБРУ МАҲАЛЛАСИДАГИ 22-СОНЛИ МАКТАБ ЖАМОАСИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-10-18 10:05:16    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасаддилар билан таълим-тарбия жараёнини ўрганиш ва олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлишди. Ўрганиш жараёнида мактабдаги ўзгаришлар, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазкур мактаб ҳаётидаги ўрни кўздан кечирилди.

Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидовнинг сўзларига кўра, бу галги ўрганишда туман ҳокими мактабдаги синфхоналарнинг жиҳозига алоҳида эътибор бериб, бу бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди. Замонавий ва ўзига хос рангларни танлаш, эски қолиплардан воз кечиш, бир хил тусдаги, талаба-ёшлар руҳиятига салбий таъсир этадиган ранглардан фойдаланмаслик, инсон психологияси ва дарс жараёнига бевосита ижобий самара бағишлайдиган уйғун ранглардан фойдаланиш таълим-тарбия жараёнига ижобийлик бахш этиши хусусида фикрлар бидирилди.

Мактабнинг биология фанни хонаси шу тарзда безатилгани меҳмонларда катта таасурот қолдирди. Ушбу йўналишда самарали меҳнат қилган тасвирий санъат фани ўқитувчиси Муҳаммадсобит Гадоевга миннатдорчилик билдирилди.

Ўрганиш жараёнида юқори синф ўқувчиларига ўтилган бир соат очиқ дарс орқали ватанпарарлик, меҳнатдўстлик хусусиятлари ҳақида тушунчалар берилди. Ватан тарихини ўрганиш ҳар бир талаба учун асосий вазифа эканлиги тушунтирилди.

Мактабда олиб борилаётган ишлар, айниқса, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилди. Туман халқ таълими бўлими мудири Ҳабибжон Жураевнинг маълумотига кўра, мактабга муқобил энергия манбаси – кўмир тўлиқ етказиб берилган.

Шунингдек, таҳлим муассасида “Мактаб, маҳалла, оила” ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Бу бўйича маҳалла раиси Аброр Зуннуновга ҳам тегишли вазифалар топширилди.

Ўқувчилар билим даражасини имтиҳондан ўтказган туман ҳокими уларнинг қизиқишлари билан қизиқди. Энг фаол ва аълочи ўқувчиларга бадиий китоблар тўплами совға сифатида тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram