Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМГА БАҒИШЛАБ ТУРЛИ ТАДБИР ВА УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-15 16:02:07    75

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун, 15-октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан туманимизнинг ҳудудларида турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ўтказилган мазкур тадбирларда онажонларимиз ва мўниса аёлларимизга эҳтиром кўрсатилди.

        - Қишлоқдаги аёллар асосан уй-рўзғор ишлари, чорва молларини парвариш қилиш, экиш, шудгор қилиш ва ўрим-терим ишлари билан шуғулланади. Уларнинг аксарияти кичик бизнес вакилларидир. Эркаклар ёки шаҳар аҳолиси ҳуқуқлари, аниқроқ қилиб айтганда, имкониятлари билан таққослаганда, қишлоқ ва шаҳарлардаги аёлларнинг ҳуқуқлари тенгсизлиги ҳали ҳам юқори бўлиб қоляпти. Қишлоқларда яхши таълим, тиббий хизмат ва ижтимоий ҳимоядан фойдаланишнинг имкони йўқ. Баъзи мамлакатларда аёллар ҳатто тоза сувдан фойдаланиш ҳуқуқи учун курашади. Гендер тенглигига эришиш ва аёлларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш нафақат тўғри иш, балки ўта қашшоқлик, очлик ва тўйиб овқатланмаслик билан курашишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, - деб бизга ёзмоқда Пидиргон маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Зуҳрохон Парпиева.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram