АЛИМЕНТ ТЎЛАМАЁТГАН ШАХСЛАР ТАҚДИРИ
2022-10-15 11:33:13 134
Мажбурий ижро бюроси Сўх тумани бўлими томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаб, оталик бурчини бажармаётган қарздорларга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга ошириб келинмокда.
Хусусан, бюро томонидан алимент тўлашдан касддан бўйин товлаб бир неча ойлаб алимент тўламаётган 6 нафар қарздорларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сўх туман судига юборилди.
ЖИБ Сўх туман суди томонидан октябрь ойини ўтган даврида 6 нафар алиментдан бўлган қарзини тўламай келган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47.4-моддасига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Алимент тўлашдан касддан бўйин товлаш бу нафақат маъмурий ҳуқуқбузарлик, балки жиноий жавобгарликка тортилишигача бўлган ҳаракатларни келтириб чиқариши мумкин.
Алимент тўловларини ўз вақтида амалга ошириш, бу ҳар бир қарздор шахснинг бурчи ҳисобланади!
МИБ Сўх тумани бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram