Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 231 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА "ЯШИЛ ЖАМОАТ ПАРКЛАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-10-15 11:27:26    95

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, Республикамизда "яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда янги экоҳудудлар ташкил этиш бўйича амалий ишлар қилинди. Жумладан, Сўх туманида ҳам ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

        Сўхнинг гўзал табиати азалдан барчани ўзига ром этиб келган. Сўхда табиий яшил ҳудудулар борки, кўзни қувонтиради, барчани ўзига тортади. Туманда турзимни ривожлантиришга оид мислсиз имкониятлар борки, уларни топиш ва йўлга солиш лозим ва бу замон талаби ҳамдир.

        Туман ҳокими Сайдбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун 1-сектор ҳудудида "яшил жамоат парки" барпо этиш бўйича ўрганишлар олиб боришди. Фуқароларга, айниқса, туманга саёҳат мақсадида ташриф буюрадиган меҳмонларга қулай ва ўзига хос замонавий шароитлар яратиш ва дам олиш масканларини ҳам туман ландшафтига хос этиб барпо этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

        Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг маълумотига кўра, туманимизда учта ҳудудда яшил жамоат парки ташкил этиш белгиланган ва ушбу майдонларнинг умумий ҳажми 4,5 гектарни ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ўрганиш жараёнида дам олиш истагида келган фуқароларга ўзига хос қулайликлар яратиб бериш, қуриладиган ва барпо этиладиган дам олиш масканларини ҳам замонавий ва миллий мумтоз анъаналарига хос тарзда қуриш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

        - Туманимиз ҳудудида дам олиш имкониятига эга бўлган бундай ҳудудлар кўп топилади. Бироқ, маълум сабабларга кўра, ушбу объектлар халқимиз манфаатига эмас, балки маълум шахсларга хизмат қилади. Шундай объектларни аниқлаш ва қонуний тарзда дам олиш масканлари ташкил этиш керак. Албатта, аниқ ҳудудларда тадбиркорлик ёхуд бошқа турдаги фаъолитияни йўлга қўйган фуқароларимизга биз амалий кўмак берамиз ва асосан туманимиз фуқаролари, Сўхга ташриф буюрадиган меҳмонларга ҳам шароитлар яратиб беришимиз керак, - деди туман ҳокими урганиш жараёнида.

        Ишончимиз комилки, туманимизда туризмни ривожлантиришга оид олиб борилаётган амалий ишлар туфайли Сўхнинг турзим салоҳияти ҳам юксалади. Ва, албатта, туманнинг диққатга сазовор бўлган ҳар бир гўшаси фуқароларимизнинг манфаатига хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram