ЎЗИНГИЗГА ҚУЛАЙ БЎЛГАН ҲУДУДДАН “ONLINE-VIDEO” ТИЗИМИДА БЮРО РАҲБАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН!
2022-10-15 11:22:17 127
Фуқароларимиз мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдидаги муҳим вазифалардан биридир !
Аҳоли мурожаатларини қабул қилишда янада қулайлик ва шаффофлик яратиш, муаммоларини тезкорликда ҳал этиш мақсадида, мурожаатлар “Online-video” тизими орқали ҳам қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.
Эндиликда, фуқароларимиз ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10-30 дан бошлаб, ўзларига яқин бўлган ёки истаган ҳудуддаги Бюронинг ҳудудий бошқарма ёки бўлимларига бориб, у ерда ташкил этилган “Online-video” тизими орқали, Бюро раҳбарияти билан мулоқот қилиб, фаолиятга доир ҳар қандай масала бўйича мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
“Online-video” тизими орқали мурожаат йўллашга тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳақида зудлик билан (71) 207-11-59, 207-11-74 рақамли ишонч телефонига хабар қолдиришингиз мумкин!
Қабул қилинган мурожаатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
“Online-video” мурожаатларда иштироок этган фуқароларимиз бу тизим ҳар томонлама қулайлик яратмоқда.
Фуқароларимиз билан навбатдаги “Online-video” мурожаат жараёнлари жорий йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram