ҚИЛИНГАН МЕҲНАТ ЭЪТИРОФИ
2022-10-12 18:12:08 136
Айтиш лозимки, туманда бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишларни кенг оммага етказиш ва туман доруғини оламга достон этишдек масъулият бугунги фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзгача иштиёқ бахш этади ва ушбу меҳнаткаш соҳа ходимларини ҳар қачонгиданда зиёдроқ ва самаралироқ меҳнат қилишга ундайди. Туман маҳаллий СЎХ ТВ жамоаси мана қарийб 30 йилдирки тумандаги бўлаётган ўзгаришларни бутун Ўзбекистонга ёйилишида сидқидилдан меҳнат қилиб келишади.
Иқтидорли ва меҳнаткаш раҳбар Фарҳоджон Миршарипов бошчилигидаги бу мўъжаз жамоа қилинган ва қилинаётган ҳалол меҳнатлари туфайли вилоят ва ҳатто Республика миқёсида алоҳида ўринга эга. Ушбу қилинаётган саъй-ҳаракат ва самарали меҳнат бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тоаонидан эътироф этилди.
Сўх ТВ таҳририяти мухбири Жаҳонгир Собировга туман ҳокимининг совағаси тақдим этилди. Энг муҳими эътироф албатта ва ишончимиз комилки, Сўх телевизион студиясининг иқтидорли журналистлари ва техник ходимлари ҳамиша туманимиз довруғини оламга ёйишга астойдил ҳаракат қиладилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram