Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАССИВИДА МЕМБРАНА ҲОВУЗИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

×

 2022-10-10 17:06:31    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Айтиш лозим, туманимизда қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланиш, уларни фуқароларга бириктириш орқали ҳар бир оилани тадбиркорликка йўналтириш, пировардида, фуқароларимизга даромад манбаи яратиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётир. Қалъача маҳалласида жойлашган Жавпая массивидаги ишлар мана шундай амалий ишларнинг дебочаси сифатида туманимиз тарихида ёзилажак.

Дарҳақиқат, бевосита Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси асосида бошланган мазкур эзгу иш бугун барча туман аҳлининг чинакамига ҳавасини келтирмоқда. Жавпаяда барпо этилган иссиқхоналар, олинган биринчи даромад иссиқхоналар эгаларига ўзига хос мотивация берган бўлса, бўш турган очиқ ерларни экишга тайёрлаш ишлари эса, фуқароларимиз кўнгилларида ерга эгалик қилиш ва ундан даромад олиш ҳавасини уйғотмоқда.

Режага асосан бугун Жавпая массивида анор плантацияси ташкил этиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. Бу эзгу ишга бириктирилган мутасадди ва мутахассисларнинг астойдил ва сидқидилдан қилинаётган ишлари туманимиз фуқаролари манфаатига хизмат қилишини биламиз ва бунга ишонамиз.

Мутахассисларга кўра, бугун вилоятдан сафарбар этилган махсус техникалар ёрдамида мазкур ҳудуддаги 230 гектар ер майдони ҳудудида амалий ишлар олиб бориляпти. Уларнинг сўзларига кўра, мазкур ҳажмдаги ер майдони анор плантацияси ташкил этиш учун қулай ҳисобланади ва мазкур тайёрланаётган ҳудуддаги зироат сув тежовчи технологиялар ёрдамида суғорилади.

Бу ҳудудда анор плантациясидан ташқари, каврак ва наматак етиштириш ҳам йўлга қўйилади. Бир сўз билан айтганда Жавпая массиви тўлиқ ўзлаштирилиб, фуқароларимизга берилади. Айни кунда мазкур ҳудудда мембрана ҳовузи барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур ҳовузнинг ҳажми 80х60 метр бўлиб, Жавпая массивининг “оби ҳаёт” манбаи ҳисобланади ва томчилатиб суғориш тизими ҳам мазкур иншоот орқали йўлга қўйилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram