Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2022-10-06 18:31:02    160

PDF юклаш
Чоп этиш


        Республикамизда ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Сўх туманида ҳам турли тадбир ва учрашувлар ташкиллаб, ўтказилмоқда. Бунда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг ҳиссалари беқиёс. 

        Сўх тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида нафақадаги фахрий ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатган ҳуқуқшунос ҳамда жамоатчилик орасида ҳурматга эга бўлган нуронийлар иштирокида “Нуроний ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

        Тадбирда сўз олганлар энг аввало, Республикамизда ёшларга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, бундай эътиборга жавобан бизнинг ёшларимиз фақат ўқиб таълим олиш, изланиб, Ватаннинг корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишлари лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, тадбирда ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятчилик, уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани, келажакда маълум бир касбни эгаллаб ўз ҳаёт йўлида мувафақиятга эришишлари тўғрисида сўз борди.

        - Учрашув жараёнида мактабда олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилди. Нуронийларимиз дарсга кириб, ёшлар билан сўҳбатлашиб уларга фойдали маслаҳат бериб, уларга дуо-фотиҳа улашишди, - дейди ўз хабарида маҳалла ёшлар етакчиси Дилёб Домуллоев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram