Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУДОМ ЭЪЗОЗДАСИЗ МЕҲРИ ДАРЁ УСТОЗЛАР!

×

 2022-10-02 11:10:52    97

PDF юклаш
Чоп этиш


         Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти узоқ йиллар таълим соҳасида ишлаган кекса педагоглар ҳолидан хабар олиб, устозларни байрам билан самимий қутлаб, уларни дуоларини олиб, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини маъмуриятининг эсдалик совғаларини топширишди.

Маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, маҳаллада юз билан юзлашган, айни кунда қарилик гаштини сураётган устозлар ҳолидан хабар олиш бугунги куннинг фуқаролари учун ҳам қарз, ҳам фарздир, айниқса, раҳбарлик вазифасида ишлаётган ходимлар, маҳалла мутасаддилари учун. Совғаларни қабул қилиб олган устозлар қўлларини очиб, самимий сўз ва эзгу тилаклар билан маҳалла мутасаддиларини дуо қилдилар.    

Дейдилар, дунёда асли ким азиз,

Айтдилар устоздир, устоз бегумон,

Тағин айтдиларки, азиз шубҳасиз,

Устозлар қадрига етолган инсон.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram