Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 232 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХУШХАБАР!!!

×

 2022-10-01 14:59:51    89

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун вилоятимиз маркази – гўзал Фарғона шаҳрида 1 октябрь - устоз ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Сўх тумани фаол педагоглари ҳам иштирок этдилар.

        Шуни қувонч билан айта оламизки, бу йили Сўхлик муаллимларнинг ҳам меҳнати мунонсиб рағбатлантирилди. Сўхлик ўқитувчиларга ҳам соҳа мукофотлари топширилди.

        Сўх тумани халқ таълими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи, 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Ҳабибжон Жўраевга "Халқ таълими фидоийси", 4-сонли УЎТ мактаби немис тили фани ўқитувчиси Қуддусхон Олчинов ва 11-сонли УЎТ мактаби тарих фани ўқитувчиси Додонишон Нишоновларга "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони топширилди.

        Макур байрам тадбирида иштирок этган 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфлар ўқитувчиси Бунёджон Шоматовга ҳам вилоят халқ таълими бошқармаси фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Мана шундай Сўхлик муаллимлар меҳнати ҳам муносиб рағбатлантирилмоқда ва бу бизнинг фахримизу ифтихоримиздир. 

        Барча Сўх тумани аҳолиси, барча зиёийлар, барча ўқитувчи ва мураббийлар номидан мукофотланган устозларимизни самимий муборакбод этамиз! Касб байрамингиз ва юксак соҳа мукофотлари қутлуғ бўлсин!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram