Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ С.С.САЙИДМУСАЕВНИНГ 1 ОКТЯБР-“ЎҚИТУВЧИЛАР ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН ТАБРИК СЎЗИ

×

 2022-10-01 14:27:16    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум ҳурматли устозлар!

 

Ўзбекистон Республикасида Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб устоз-мураббийларимизга бўлган эътибор ва эътироф тобора кучайтириб бормоқда.

 

Бу йил ҳам мазкур сана - устоз-мураббийларимизнинг касбий байрами сифатида республикамизнинг барча гўшаларида тантанали равишда нишонланмоқда.

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пўхта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, фарзандларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетини шакллантиришдан иборат” деган тамойилга мувофиқ жорий йилда мамлакатимизнинг барча соҳалари каби халқ таълими тизимида ҳам ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилди.

       

Ҳозирги кунда туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларимизда 17 768 нафар ўқучилар таҳсил олмоқда ва уларга 1 419 нафар педагог ходимларимиз таълим-тарбия бериб келмоқда.

 

Ҳурматли устозлар!

Янги 2022-2023 ўқув йилида олдимизда турган долзарб вазифаларни ижросини таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

 

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрликларнинг чегараси йўқ. Бундай шароитлар ва имкониятлар тарихда, ҳеч бир замонда ва ҳеч бир давлатда бўлмаган. Биргина ўзимизнинг туманимиз мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, Сўх тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларимизда 2022-йил давомида инвестиция лойиҳалари, “Обод қишлоқ” ҳамда “Опен бюджет” давлат дастурлари асосида бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

Жумладан: инвестиция дастури доирасида “Ҳумо-Дон” қурилиш МЧЖ томонидан 4 млрд 680 млн сўм маблағ эвазига Тул МФЙ ҳудудидаги 19-сонли мактабда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

 

“Обод қишлоқ” дастури асосида “Табассум Сўх савдо” МЧЖ томонидан 633,7 млн сўм маблағ эвазига Қалъача МФЙ ҳудудидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ва “Марғилон Сарбон” қурилиш МЧЖ томонидан 488,4 млн сўм маблағ эвазига Чашма МФЙ ҳудудидаги 11-сонли мактабда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

 

“Обод қишлоқ” дастури асосида “Марғилон Сарбон” қурилиш МЧЖ томонидан 1 млрд 506,3 млн сўм маблағ эвазига Қалъача МФЙ ҳудудидаги 3-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биносида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

“Опен бюджет” дастури доирасида “Шаҳзоди Фаридун” МЧЖ томонидан 385 млн сўм маблағ асосида Янгиариқ МФЙ ҳудудидаги 2-Ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

“Опен бюджет” дастури асосида “Зум Ҳаёт Сервис” МЧЖ томонидан 386 млн сўм маблағ эвазига Чашма МФЙ ҳудудидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида мини футбол майдончаси барпо этилди.

 

Бундан ташқари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш нодавлат ташкилоти томонидан Халқ таълими бўлими тизимидаги 4 та (9,12,17 ва 27-сонли) мактабларимизда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган .

 

Жорий йилда мактаб ўқувчиларини компьютер саводхонлигини ошириш, педагог ходимларнинг ахборот-коммуникация технологияларини таълим-тарбия жараёнида кенг қўллашини йўлга қўйиш мақсадида тумандаги 2,5,14,21 ва 29-сонли умумий ўрта таълим мактаблари “Эксин банк” ва Республика бюджети малбағлари ҳисобидан энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер билан таъминланди.

 

Ўтган ўқув йили давомида халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган илғор фан ўқитувчиларимиз ҳамда мактаб ўқувчиларимиз томонидан кўп муваффақиятларга эришилди.

 

Жумладан: “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида“ги қарор доирасида ўтказилган танловда фахрли ўринларни қўлга киритган 22-сонли  мактаб жамоаси 100 млн сўм, 2-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 75 млн сўм ва 2-сонли мактаб жамоаси 50 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотларини олишга сазавор бўлдилар.

       

Жорий йилнинг 30-март куни Сўх туманига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Саидов Бахтиёр Одиловичнинг ташрифи амалга оширилди. Вазир тумандаги мактабларнинг шароитлари билан яқиндан танишиб, мактаблардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

 

Фан олимпиадалари вилоят босқичига йўлланма олган 85-нафар ўқувчиларнинг 10-нафари ўзбек, тожик ва француз тили фанларидан вилоят босқичида фахрли 1, 2, 3-ўринни қўлга киритдилар. Фан олимпиадасининг Республика босқичида эса 4 нафар ўқувчиларимиз муносиб иштирок этиб, улардан 28-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси Мандонова Фархунда Равшанзода фахрли 4-ўринни қўлга киритди.

 

2021-2022 ўқув йили умумтаълим муассасаларнинг 11-синфини битирган 906-нафар битирувчиларнинг 25-нафари кумуш ва 84-нафари олтин медаллар билан тақдирландилар.

 

Яқиндагина 25 сентябр куни 2-умумий ўрта таълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси Султонбоев Асадбек Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “МДҲ доирасидаги ташаббускор ислоҳотчи” кўрик-танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

 

Жорий йилининг 4-июн куни Сўх туманида давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барпо этилган болалар соғломлаштириш оромгоҳи тантанали равишда фойдаланишга топширилди. 200-ўринга мўлжалланган оромгоҳни бунёд этиш учун 29 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

 

Туман педагог ва раҳбар ходимларининг касбий малака ва маҳоратларини ошириш мақсадида туманда бир қатор қўлайликлар яратиб берилди. Жумладан: жорий йилнинг июнь ойида 709 нафар педагогларимиз 3 ва 4-мактабда вилоят педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда анъанавий ва қисқа муддатли малака ошириш курсларига жалб этилди.

 

Олинган маълумотларга қараганда, бу йилги Олий таълим муассасаларига жами 3195 нафар мактаб битирувчилари ҳужжат топширган ва давлат имтиҳонларига жалб этилган. Жорий ўқув йилида мактабни битирган 906 нафар битирувчиларидан жами 161 нафари (17,8%) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

 

Албатта бу каби эришаётган ютуқларимиз бизга ва устозларга катта қувонч бағишлайди. Ишонаманки, бу каби зафарлар ва ютуқларимиз сони янги ўқув йилида бунданда кўп бўлади.

                    

 Ҳурматли устозлар!

 

Фурсатдан фойдаланиб, мен ўзим ва туман ҳокимлиги номидан Сизларни бугунги “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрами билан чин юракдан табриклайман. Сизларга энг аввало соғлик-омонлик, тинчлик-тотувлик, оилавий бахт-саодат ва таълим-тарбия жараёнидаги келгуси фаолиятларингизда улкан зафарлар тилаб қоламан.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

       С. С. Сайидмусаев - Сўх тумани ҳокими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram