Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК ФАХРИЙ УСТОЗЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-10-01 14:23:41    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда Устозлар ва мураббийлар кунига бағишлаб турли учрашувлар ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. “Шоҳжаҳон” тантаналар саройида бўлиб ўтган байрам тадбирида Сўх тумани 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби педагогик жамоаси, фахрий устозлар  ва мазкур таълим даргоҳини битирган талабалар иштирок этдилар.

Айтиш лозимки, мазкур таълим муассасаси 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, 2000 йилгача фаолият олиб борган ва шундан сўнг мазкур таълим даргоҳи негизида Сўх академик лицейи ташкил этилган. Мазкур таълим даргоҳида фаъолият олиб борган ўқитувчи-муаллимларнинг шогирдлари бугун турли соҳаларда ва нуфузли идораларда фаъолият олиб боришмоқда. Чунки мазкур даргоҳ талабаларининг қарийб аксарияти турли Республика доирасидаги фан олимпиадаларида қатнашиб, туман нуфузини ҳимоя этиб, Республика миқёсидаги мазкур танлов ғолиблигини қўлга киритишган.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимии Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари ўз сўзларида туманда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибордан Сўхлик муаллимлар ҳам фойдаланиб келаётганликлари, туманда ташкил этилаётган ва барпо қилинаётган янги ва замонавий таълим муассасалари, мактаблар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби ҳаракатлар замирида ўниб-ўсиб келаётган баркамол авлоднинг порлоқ ва нурли келажаги,  муаллим меҳнатини муносиб рағбатлантириш мужассам эканлигини қайд этиб ўтдилар.

Тадбир жараёнида бир гуруҳ фахрий устозлар ва меҳнат фаолиятида намуна бўлган устозларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар тақдим этилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбир ҳақиқий тантанага айланиб кетди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram