Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУД МАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ

×

 2022-09-30 19:05:15    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 51-бобида суд мажлисининг тайёрлов қисми нормалари ифодаланган бўлиб, мазкур бобнинг                                  428-моддасида: Раислик қилувчи тайинланган вақтда суд мажлисини очади ва қандай жиноят иши кўрилишини эълон қилиши ифодаланган.

Мазкур бобнинг 429-моддасида: Суд мажлисининг котиби давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари судга келган-келмаганлиги тўғрисида ахборот беради. Шундан кейин судга таржимон, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар келган-келмаганлиги текширилади. Котиб ҳозир бўлмаганларнинг нима сабабдан келмаганлигини маълум қилади.

Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки уларнинг шахсини гувоҳлантирувчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади.

Мазкур бобнинг 430-моддасида Раислик қилувчи таржимонга ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жавобгарлигини тушунтириши кўрсатилган.

Мазкур бобнинг 431-моддасида: Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси эканлигини, кимлар жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва кимлар уларнинг вакиллари эканлигини, кимлар суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон эканлигини маълум қилади. Шундан кейин судланувчига ва бошқа тарафларга уларнинг судьяни, суд таркибини ёки судьялардан бирортасини, шунингдек тарафлардан бирортасини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради.

Суд мажлисида захирадаги халқ маслаҳатчиси иштирок этаётган бўлса, раислик қилувчи бу ҳақда эълон қилади ва унинг фамилиясини айтади. Захирадаги халқ маслаҳатчиси ҳам рад қилиниши мумкин.

 Рад қилишлар ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилиниши кўрсатилган.

Мазкур бобнинг 432, 433-моддаларида: Раислик қилувчи гувоҳларнинг суд мажлиси залидан алоҳида хонага чиқиб туришлари тўғрисида фармойиш беради. Кейинчалик у сўроқ қилинмаган гувоҳларнинг сўроқ қилинган гувоҳлар билан, шунингдек суд мажлиси залидаги бошқа шахслар билан мулоқотда бўлмаслиги чораларини кўради.

Судга чақирилган процесс иштирокчиларидан бирортаси келмаган тақдирда суд жиноят ишини муҳокама қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида тарафларнинг фикрини эшитади ва муҳокамани давом эттириш ёки уни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.

Муҳокамани кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда суд ҳозир бўлган гувоҳлар ва экспертни сўроқ қилиши мумкин. Башарти кейинчалик иш суднинг яна ўша таркибида ёки ўша судья томонидан кўриладиган бўлса, процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлисига иккинчи марта фақат зарурат туғилган ҳолларда чақирилиши мумкинлиги ифодаланган.

Мазкур бобнинг 434-моддасида: Раислик қилувчи судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойини, яшаб турган жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва унинг шахсига дахлдор бошқа маълумотларни сўраб, унинг шахсини аниқлайди.

Сўнгра раислик қилувчи судланувчидан айблов хулосасининг ва айблов далолатномасининг нусхаси, шунингдек ушбу Кодекс                                             388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган процессуал ҳужжатларнинг нусхалари унга топширилган-топширилмаганлигини ва айнан қачон топширилганлигини сўрайди. Бу ҳужжатларнинг нусхалари топширилмаган ёки суд мажлиси бошланишига уч суткадан кам муддат қолганда топширилган бўлса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозимлиги қайд этилган.

Мазкур бобнинг 435, 436, 437-моддаларида: Раислик қилувчи судланувчининг шахсини аниқлаганидан кейин унга ушбу Кодекснинг                    46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Сўнгра судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўрайди. Башарти судланувчи салбий жавоб берса, раислик қилувчи унинг ёшини, умумий заковат даражасини, руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборга олиб, унга ҳуқуқларини қайтадан тушунтиради.

Раислик қилувчи жамоат айбловчисига, жамоат ҳимоячисига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига ушбу Кодекснинг тегишлича 43, 44, 55, 57, 59, 61 ва 63-моддаларида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.

 Раислик қилувчи экспертга ва мутахассисга уларнинг ушбу Кодекснинг тегишлича 68 ва 70-моддаларида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.

Шунингдек мазкур бобнинг 438-моддасида эса:  

Суд мажлисининг тайёрлов қисми илтимослар бор-йўқлигини аниқлаш билан якунланади. Раислик қилувчи тарафлардан янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш тўғрисида уларнинг илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. Илтимос қилувчи тараф қўшимча далиллар айнан қайси ҳолатларни аниқлаш учун зарурлигини кўрсатиши шарт.

Тараф арз қилган ҳар бир илтимосни муҳокама қилиб, суд бошқа тарафнинг фикрини тинглайди ва башарти, илтимос иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлашга қаратилган бўлса, уни қаноатлантиради, акс ҳолда қаноатлантиришни рад этади.

Илтимоснинг рад этилиши суд муҳокамаси давомида тарафни кейинчалик бошқа асосларга кўра яна шу илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Суд ўзининг ташаббуси билан янги гувоҳларни чақириш, экспертиза тайинлаш, ҳужжатларни ва бошқа қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Башарти суд қўшимча далилларни текширишни лозим деб топса, суд мажлисига янги гувоҳлар, экспертлар келишини ёки ҳужжатлар талаб қилиб олинишини таъминлаш чораларини кўриб, айни чоғда муҳокамани  ё давом эттиради ёки уни кейинга қолдириши кўрсатилган.

 

 

 

 

 

Б.Мамажонов - Жиноят ишлари бўйича

Фарғона туман судининг судьяси                                                                                                   

 

Н.Жумабоева - Жиноят ишлари бўйича

Фарғона туман судининг судья ёрдамчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram