Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБ – МУҚАДДАС ДАРГОҲ

×

 2022-09-30 14:01:26    256

PDF юклаш
Чоп этиш


        Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг юртимизда аълим соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, малакали ва ҳар томонлама билимли ва салоҳиятли кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳада босқичма-боқич ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

        Шу каби ислоҳотлардан бири 1995-2000 йилларда республикамизда лицей-интернатларини ташкил этилиши бўлиб, мазкур таълим даргоҳларининг фаолият юритиши даврида таълим соҳасида юқори самарадорликка эришилди. Жумладан, Сўх туманида 1994 йилда 1-сонли иқтидорли болалар лицейи ташкил этилиб шу йили мазкур таълим муассасасида 3 та синф ташкил этилган.

        1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида дарс жараёнлари ўз касбининг фидойиси бўлган устоз мураббийлар томонидан юқори даражада ташкил этилганлиги натижасида биринчи ўқув йилининг ўзида Республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида Насриев Носир, Эрназаров Беҳрўз, Иномжонов Иномжон, Аҳмедов Пайравлар ғолибликни қўлга киритганлар.

        Сир эмаски, боғбон ҳам заҳмат чекиб боғ барпо этади ва бунёд этган боғидан биринчи ҳосилни йиғиб олганида чеккан заҳматлари ўрнини, ҳар бир мевани териб олиш жараёнида тил билан таърифлаб бўлмайдиган фахр, ифтихор ва қилган меҳнатининг самарасидан роҳатланиш ҳисси эгаллаб олади.

        Шу каби ҳолат устоз ва мураббийларда ўқув йили якунланиб, улар таълим берган талабаларнинг олий таълим муассасалари талабалари бўлишдек бахтга муяссар бўлганларида намоён бўлади.

        Лицей-интернат маъмурияти 1995-1996 ўқув йили якунида ўзларининг биринчи битирувчи қалдирғочларини янги ҳаёт ва олий таълим муассасалари сари юксак парвоз этишга йўналтирдилар ва битирувчиларнинг 85-90 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, устоз ва муаллимларнинг сидқидилдан меҳнат қилганларини исботлаб берди.

        Лицей-интернатда жонкуярлик, фидоийлик ва ҳар бир ўқувчига оталарча меҳр бериб, ҳаётини шу таълим даргоҳига бағшида этган устоз ва муаллимлардан Маҳмудов Ҳакимжон, Эрназаров Саврор, Равшанжон Маҳмудов,  Тожибой Қосимов, Муроджон Нишонов, Додохон Комилов, Эркин Исмоилов, Ҳамробой Жураев, Додохон Эназаров, Абдуманноф Абдумажидов, Абдушукур Турабоев, Аминжон Ғоибов, Зайлобидин Темиров, Жалолидин Насридинов, Фарход Ҳисейнов, Амиржон Ашуров, Мавлон Ибрагимов, Икром Кашамовлар ёшларга таълим ва тарбия беришда бирдамлик ва ҳамжиҳатликда фаолиятларини олиб бориб, туманимиз ва ҳатто вилоят ва республика равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кадрларни тарбиялаб беришди.

        Эрназаров Савроржон, Маҳмудов Ҳакимжон ва Темиров Зайлобидинлар республика миқёсида “Ўзбекистон Респубикаси халқ таълими аълочиси” унвонини олишга эришдилар.

        Лицей-интернат фаъолиятининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, мазкур даргоҳдан Республика миқёсидаги фан олмипиадаларида қатнашиб,  биринчиликни олган талабалр ҳам талайгина. Улардан, Насриев Носир, Эрназаров Беҳрўз, Иномжонов Иномжон, Аҳмедов Пайрав, Ҳожиев Ҳожибой, Эрназаров Парвиз, Зунунов Мансурали, Надирбоев Шерзод, Бобоҳайдаров Иқбол, Ҳисомов  Санжарлар номиларини қайд этиб ўтиш жоиз.     

        Бугунги кунда тумандаги бошқарув ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа тизимидаги ташкилотлар, айниқса халқ таълими соҳасида, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳаларида 1-сонли иқтидорлик болалар лицейи битирувчиларини самарали меҳнат қилиб келаётганларини кўриш устоз ва мураббийларига ўзгача қувонч ва ифтихор бағишламоқда.

        Юқорида қайд этганимиздек, устоз ва муаллимларнинг заҳматли ва масъулиятли меҳнатлари ўзининг самарасини намоён этаётганлиги халқимиз ва давлатимиз олдида ҳалол ва фидоийлик билан меҳнат қилганликларини исботлаб, уларга ўзгача завқ, сурур ва фахрланиш ҳиссини ато этмоқда.

        Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанали тадбиримизда иштирок этаётган барча устоз ва мураббийларимизни касб байрамлари “Устоз ва мураббийлар куни” билан табриклаб, бугунги кунда ўзининг фаолиятини давом эттираётган устозларга омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

Кексалик гаштини суриб, қилган меҳнатлари самарасини ҳар бир соҳа, ҳар бир ташкилотларда меҳнат қилаётган шогирдларида кўриб, “Менинг шогирдим” деб фахрланиб тилга олаётган фахрий устозларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрашини тилаймиз.

Барча устоз ва мураббийларимиз, бугунги тадбир иштирокчиларига тансиҳатлик, оилавий қувонч ва ишларига омад ёр бўлишини тилаймиз.

                  Акмал Алиёров – Сўх тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram