Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

×

 2022-09-30 13:52:18    145

PDF юклаш
Чоп этиш


        1-октябр —Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Сариканда маҳалласида "Уч авлод учрашуви" учрашуви ўтказилди

        Учрашувда маҳалла нуронийлари, фахрий устозлар, мураббийлар, ўрта авлод вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этди.

        Тарих, бугун ва келажакни бирлаштирган учрашувда фахрий устозларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, нуронийларимизнинг ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлари, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирдилар.

        Шунингдек, маҳалла ёшлар етакчиси, аввало барча устоз ва мураббийларини касб байрамлари билан табриклаб, янги Ўзбекистонни бунёд этишда ёшлар учун нафақат ўткир зеҳн ва ақл, замонавий билимлар, балки кекса авлод вакилларининг катта ҳаёт мактабидан олган сабоқлари, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга бўлган муҳаббату садоқат, шу билан бирга юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳам талаб этилишини қайд этди.

        Шундан сўнг тадбир иштирокчилари бир пиёла чой устида гурунглашдилар. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар, тушунмаган масалаларда керакли маслаҳатлар олишди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram