Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«ОИЛА-МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ» ҲАМКОРЛИГИ ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИ МИСОЛИДА

×

 2022-09-30 09:08:26    1296

PDF юклаш
Чоп этиш


        Жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Кенгаш аъзоларининг ўрни  жуда муҳим ҳисобланади.

      “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти иштирокида ҳудуддаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида  «Ота ва она — оила таянчи» шиори остида юқори синф уқувчиларнинг ота оналари билан очиқ мулоқот бўлиб утди.

      Тадбир танқидий тарзда ўтказилиб унда ҳар бир ота-она ва маҳалла аҳли, қишлоқда вояга етаётган ҳар бир ўғил-қизнинг келажаги учун масъул эканлиги таъкидланди. Шунингдек, мактабга, таълим-тарбияга кўмак деганда фақат моддий эмас, балки энг аввало маънавий ёрдамни тушуниш керак лозимлиги сўзга чиқганлар томонидан қайд этилди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини фаъоллари ҳамда Кенгаш аъзолари ушбу мавзуга оид бошқа масалаларда ҳамжиҳат ва фаол бўлишга келишиб олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram