1 ОКТЯБРЬ - ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН ДАВЛАТ ТАДБИРИ САМАРҚАНД ХАЛҚАРО ТУРИСТИК МАРКАЗИДА БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-30 09:04:53 144
Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан умумхалқ байрамининг асосий тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган республикамизнинг 700 нафар устоз-мураббийлари иштирок этдилар. Айтиш лозимки, ушбу тантанали тадбирда Сўхлик ўқитувчи Додонишон Нишонов ҳам бор.
Ўқитувчилар икки кун давомида «Боқий Самарқанд» мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.
Айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази илк бор дунёнинг 14 давлати раҳбаридан иборат Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари кенгашига мезбонлик қилган эди. Мазкур мажмуада юксак даражада ўтказилаётган навбатдаги тадбир айнан ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан бўлиб ўтмоқда.
Барчангизга байрам муборак бўлсин. Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устоз ва мураббийлар!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram