ТУМАНДАГИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ФАЪОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ
2022-09-29 17:56:09 161
Хабарингиз бор, туманимизда бўлган Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида туманимиз маҳаллаларида маънавий маърифий тадбирлар ўтказилди ва ўқитувчилар байрами арафасида фахрий устозлар ҳолидан хабар олиниб, улар билан давра суҳбатлари ўтказилди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот давомида туманда ташкил этилган тадбирлар натижалари таҳлил этилди. Шунингдек, туман таълим муассасаларида фаъолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иши таҳлил этилди. Очиқ мулоқот жараёнида туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов ҳам иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов туманда ташкил этилган тадбирлар натижаси ҳақида гапириб, тадбирларни ўтказилишида амалий кумак кўрсатган ҳокимлик вакилларига миннатдорлик билдирди. Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳам келгусида бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш учун чора-тадбирлар режаси белгиланганлигини қайд этди.
Тадбир жараёнида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари суҳбатдан ўтказилганлиги таъкидланиб, суҳбат натижалари танқидий таҳлил қилинди. Баъзи таълим муассасаларига тайинланган директор ўринбосарларининг ишда қолиш-қолмаслик масаласи ҳам кўриб чиқилди. Тадбир давомида 2022-2023 ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олиниб, унинг ижроси бўйича барча мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram