Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҚУРОЛ ТЎҒРИСИДА” ГИ ҚОНУН МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ КЕНГ ОММАГА ЕТКАЗИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-09-29 14:44:11    141

PDF юклаш
Чоп этиш


        Аввал хабар берганимиздек, бугун туман марказий ўйингоҳида пайшанба куни жиноятчиликка қарши кураш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ҳам фаолик билан иштирок этди.

        Ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартлари Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш ва аҳолига тушунтириш бўйича тайёрланган буклетлар барча ички ишлар ходимлари ва профилактика инспекторларига тарқатилди. Барча ходимларга мазкур Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилиб, аҳоли уртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

        Қонунга оид буклетлар туманнинг ИИБ биноси ҳамда аҳоли гавжум жойларга, ташкилот ва корхоналарга ўрнатилмоқда. Шунингдек, аҳолига Қонун мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram